|
Қозон супермаркетидаги «ҳалол» чўчқа гўшти |

Мусулмон харидорлар виждонсиз ишлаб чиқарувчилар ёки нодон дўкон ходимларининг қурбонига айланмаслик учун ҳалол, деб эълон қилинган маҳсулотлар ёрлиғини диққат билан ўрганишлари лозим.
Қозондаги супермаркетлардан бирида мусулмон харидор «ҳалол»деган ёзувли токчада чўчқа гўштини кўриб ҳайрон қолган шов-шувли ҳолатдан сўнг ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари шундай хулосага келди. Воқеа Татаристон пойтахтининг KazanMall номли энг йирик савдо марказида жойлашган «Лента» магазинида рўй берди. Топилмадан тушкунликка тушган харидорнинг сўзларига кўра, супермаркет ходимлари ҳалол маҳсулотларга мўлжалланган токчада мусулмонлар учун тақиқланган гўштни сақлашга йўл қўйилмаслиги ҳақидаги эътирозини эътиборсиз қолдирган. Баъзи фойдаланувчилар дўкон ходимлари тарафини олиб, бу воқеа мижозлардан бирининг айби туфайли юз бериши мумкинлигини таъкидлашди: харидор ўз фикрини ўзгартириши ва дуч келган биринчи музлатгичга гўшт бўлагини қўйиб кетиши мумкин. Ҳалол маҳсулотлар учун пештахта устида ётган бир бўлак чўчқа гўшти Қозон фуқаросини ғазаблантирди. Фуқаро Kazan Mall савдо марказидаги "Лента" дўконидаги мусулмонлар учун истеъмол қилиш тақиқланган гўштни кўрганини ижтимоий тармоқда маълум қилди. "Ҳалол бўлимига сосиска олиш учун келиб, чўчқа гўштини кўриб колдим. Эътирозим "Лента" ходимлари томонидан эътиборсиз қолдирилди. «Лента» дўконларининг бундай катта занжири ходимлари қаерга қарашади?"- ғазабланади пост муаллифи. Сўнгги йилларда Россияда бундайлар ниқоби остида сотилаётган маҳсулотларнинг ҳалоллиги ҳақида мусулмонларни йўлдан оздираётган кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Яқинда овоза бўлган чўчқа оқсилини ўз ичига олган Орск гўштни қайта ишлаш заводининг "мусулмон" колбасалари воқеаси ҳам бундан далолат беради.
|