|
Россияга шунча пальма мойи нимага керак |

Росстат маълумотларига кўра, 2018 йил Россия Федерацияси томонидан бир миллион тоннадан ортиқ пальма мойи сотиб олинди. Россия сўнгги бир неча йил давомида пальма мойи импортини барқарор равишда ошириб бормоқда.
Лекин ўтган йили ҳақиқий рекорд натижа қайд этилди – ишлаб чиқарувчилардан 1060 минг тонна угу маҳсулот харид қилинди. Пальма мойи, тўғрисини айтганда, юқори сифати билан ажралиб турмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади. Харид ҳажмида бундай кескин кўтарилиш – 2017 йил билан таққослаганда салкам 19 фоини ташкил этди. Албатта, доимгидай, бунда яхшигина пул ишлаб олиш имкониятига эга бўлганлар ва кимнинг ҳисобидан бу пуллар ишлаб олинадиганлар топилади. Турли хил озиқ-овқат суррогатлари ва қалбаки маҳсулотлари инсофсиз ишлаб чиқарувчилар катта фойда олишни кўзлайди. Ахир улар осонликча арзон мой, пишлоқ, музқаймоқ ва бошқа суррогат озиқ-овқат маҳсулотларини аралаштиган ҳолда ишлаб чиқаришлари мумкин. Шу билан бирга, ҳукуматнинг сут ишлаб чиқарувчи чорвадорлик бобида Россия қишлоқ хўжалигини қандай ривожлантириш ҳақида ўйлашининг ҳам ҳожати йўқ. Бундай ҳолларда ҳар доимгидек, сифатли сут маҳсулотларига эга бўлмаган россияликлар ҳақиқий озиқ-овқат ўрнига кўпроқ суррогатлар истеъмол қилишига тўғри келади. Айни пайтда, қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи ишчилар ишсиз ўтиришга мажбур бўлади, чунки табиий озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш нарх-наво ва харажатлар бўйича суррогатлар билан рақобатга дош бера олмайди. Тиббий тадқиқотларга кўра, кунига 3 грамм транс-мойлар истеъмол қилиш одамлар учун хавфли доза ҳисобланади. Шу билан бирга, Россия Федерациясида ҳар бир киши учун бир кунда 20 грамм транс-мойлар тўғри келиши ҳисоблаб чиқилган. Фақат пальма мойини импорт қилувчи хорижий компанияларнинг қўллаб-қувватлаши эмас, балки юқори сифатли ингредиентлар билан ишлайдиган янги ишлаб чиқариш линияларини ишга тушириш ва ривожлантириш россияликларнинг рационини фойдали ва мувозанатли қилади.
|