Хабарлар
25.10.16 23:03    PDF Печат E-mail
Ҳалол маҳсулотлар хариди учун дунёнинг энг зўр 10та савдо маркази

Тарихда араблар денгизни забт этиб Шарқ ва Ғарб ўртасида савдо-сотиқ фаолиятини олиб боришган. Улар асосан зираворлар, олтин, заргарлик буюмлари ва мато билан савдо-сотиқ қилиш билан бирга, янгиликлар манбаи ҳам бўлишган. Аниқ далиллар йўқ бўлса-да, ишонч билан айта оламизки, аёллар ўша даврларда ҳам турли харидлар қилишни жуда ёқтирган.

 

Ҳозирги даврга келиб, кўплаб одамлар саёҳат қилишади ва сафар давомида бир қанча савдо марказларига ташриф буюришади. CRaHFT нашри мусулмонлар учун энг зўр 10та савдо марказлари рўйхатини тақдим этади. Бу масканлар нафақат яхши маҳсулотлар хариди, балки ҳалол таомлардан лаззатланиш ва намоз ибодатини савдо марказининг махсус намозхоналарида амалга ошириш имкониятини ҳам беради.

1.    Дубай, БАА.
Дунёнинг энг катта ва муҳим савдо маркази ҳамда энг йирик савдо-сотиқ фестивали айнан шу шаҳарда жойлашган. Дубай савдо маркази йилда бир марта 30 кун давомида савдо-сотиқ фестивалини мунтазам ўтказиб келади. Бренд маҳсулотларига катта чегирмалар ва қизиқарли маданий дастурлар бутун дунёдан сайёҳларни ўзига ром этади. Агар сиз бу фестивалда қатнаша олмаган бўлсангиз, хавотирга ўрин йўқ. Дубайда йил давомида божсиз савдо-сотиқ қизғин авжида бўлади. Dubai Mall – дунёнинг энг катта савдо марказларидан биридир. Унинг майдони 350,244 метр квадратга тенг. Бу ерда сон-саноқсиз дўконлар, аквариум, муз саройи ва 150дан ортиқ ҳалол сертификатли кафе ва ресторанлар мавжуд. Шунингдек, Дубай шаҳрида Mall of Emirates, Emirates Towers Boulevard, Al Ain Plaza ва Gold/Diamond Park каби диққатга сазовор масканлар мавжуд.

2.    Куала-Лумпур, Малайзия.
Малайзия мода маркази айнан Куала-Лумпурда жойлашган. Бу ерда 100дан ортиқ савдо марказларида энг охирги дизайнерлик трендлари ва замонавий технологиялар уйғунлигига гувоҳ бўлиш мумкин. Дизайнерлик маҳсулотлари ва электроника билан бир қаторда, Куала-Лумпур савдо марказлари ўзига хос оёқ кийимлар, заргарлик ва халқ ҳунармандчилиги буюмларини харид қилиш имкониятини ҳам тақдим этади. Suria KLCC, Mid Valley Megamall ва Starhill Gallery – булар энг машҳур савдо марказлари ҳисобланади.

3.    Истанбул, Туркия.
Grand Bazaar ва бошқа замонавий савдо марказлари тармоқлари харид қилишни севадиган ихлосмандлар учун ҳақиқий жаннат кабидир. Grand Bazaar – дунёдаги энг улкан ёпиқ бозорлардан биридир. Бу ерда 61та кўчада 4000дан ортиқ савдо дўконлари кунига 250мингдан 400минггача харидорларни ўзига жалб этади. Бу ерда турфа хил маҳсулотлар, хусусан, чарм тери, олтин ва антиқа буюмларни сотиб олиш мумкин. Истанбулда бу бозордан ташқари 80дан ортиқ савдо марказлари мавжуд. Kanyon, Forum Istanbul, Cevahir ва 1996-йилда Дунёнинг Энг Зўр Савдо Маркази конкурсида ғолиб бўлган Akmerkez савдо маркази шаҳардаги энг оммабоп харид масканлари ҳисобланади.

4.    Сингапур
Сиз Сингапур ҳақида ўйлаганингизда хаёлингизга дарҳол жуда ҳам машҳур бўлган Orcharch Road келиши табиий. Лекин Сингапурнинг харидоргирлик салоҳияти бу шунчаки дўконлар бўйлаб сайрда эмас. Сингапур маркази замонавий бутиклар, универмаг ва хилма-хил истироҳат марказлари билан лиммо-лим. Chinatown – Сингапурнинг рамзий ҳудуди ҳисобланади. Бу ерда уй рўзғор буюмлари ва тўқимачилик маҳсулотларининг ҳар қандай таъбга мос турларини топиш мумкин. Араблар кўчаси эса гилам ва тўқимачилик маҳсулотларини харид қилиш учун энг қулай жой саналади. Бу ерларда нархлар хилма-хил бўлишига қарамай, маҳсулотларда юқори сифат кафолатини кузатиш мумкин. Агар сизга усти очиқ дўконлар маъқул бўлмаса, сиз у ерда ғарб услубидаги 313@Somerset, Centrepoint, Far East Plaza, Ion Bog’i, Scotts ва Wisma Atria каби савдо марказларини ҳам топишингиз мумкин.

5.    Бангкок, Тайланд.
Маҳаллий аҳоли бекорга “Сиз Бангкокнинг қайси нуқтасида бўлманг, сиз албатта бирор бир дўконга яқин турган бўласиз” деб қайта-қайта таъкидлашни яхши кўришмайди. Бир кеча-кундузда 24 соат, ҳафтада 7 кун давомида бутун шаҳар ҳайратомуз нархлар ва энг охирги технологиялар ёрдамида ишлаб чиқариладиган замонавий мода талабидаги моллар билан қизғин ҳаракатда бўлади. Central Worldда жойлашган замонавий дўконлардан тортиб Патпонгдаги брезент билан ёпилган киоскаларгача, харидорлар Бангкокда деярли ҳар қандай молни ҳамёнбоп нархларда харид қилишлари мумкин. Кўп сонли савдо марказларидан бирига кирганингизда, албатта, хилма-хил маҳсулотлар коллекциясини эътиборсиз қолдирманг. Уйга ажойиб ва ғаройиб совға-саломлар билан қайтиш эсингиздан чиқмасин.

6.    Деҳли, Ҳиндистон.
Ҳурматли харидор, рикшани маҳкам тутинг, чунки сиз Деҳлидасиз. Деҳлида энг асосий савдо масканлари Chandni Chowk, Khan Market ва Santusht савдо марказлари ҳисобланади. Албатта булар Деҳлининг қизғин кўчаларидан тўсилган, кондиционерли бинолардир. Шаҳар ўзининг ёрқин сарилари, тери ва суяк маҳсулотлари, шунингдек бамбук ҳунармандчилиги дурдоналари ҳамда олтин ва кумушдан ясалган тақинчоқлари билан ўзига ром этади. Деҳлидан энг ёрқин эсдалик албатта у ерда кўплаб топиладиган сувенир совғалар бўлади.

7.    Ёҳаннесбург, ЖАР.
Brightwater Commonsдан бошлаб Нелсон Мандела майдонигача, ҳудди Ёҳаннесбург аҳолисининг асосий машғулоти харидорликдек гўё. Марказий ҳудудларда ҳар қандай таъб ва нархга мос келадиган маҳсулотлар билан тўлиб тошган минглаб дўконлар мавжуд. Жанубий Африкага ташриф буюрган сайёҳ бор-ки, божхона назоратида сотиб олинган нарсалардан кўра, юкининг оғирлигига кўпроқ пул тўласа ажаб эмас. Ёҳаннесбургнинг буюм бозорлари ҳақиқий хазиналарга бойдир – маҳаллий рассомларнинг суратларидан тортиб бу шаҳарни машҳур қилган сим ҳайкалтарошлиги дурдоналарини ҳам ҳар қадамда учратишингиз мумкин. Аммо сиз дизайнерлик кийимларини излаётган бўлсангиз, тўғри Rosebank савдо марказига йўл олинг. Бу ерда сиз нима харид қилишингизда қатъий назар, дўстларингиз сиздан: “Буни қаердан сотиб олдинг?”, - деб сўрашлари аниқ.

8.    Бали, Индонезия.
Харидорлар ўзлари учун дунёнинг ҳар хил нуқталарида юзлаб шаҳарларни қулай деб ҳисоблашлари мумкин. Бироқ бу борада Балини ҳеч қаер билан солиштириб бўлмайди. Маълум-у машҳур универмагларнинг шундоқ ташқарисида сизни ўз нархлари билан яхшигина ҳайратга сола оладиган савдо расталарига дуч келасиз. Discovery Kartika савдо маркази, Matahari Department дўкони ва Kumbasari анъанавий бозорлари оммабоп харид масканлари ҳисобланади. Шунинг учун қулай оёқ кийимни кийиб, каттароқ сумкани олиб, олға!

9.    Лондон, Буюк Британия.
Лондон – бу Harrods ва Debenhamsдан тортиб Selfridges ва Marks & Spencer каби дўконлар ватани ҳисобланади. Харидорлар Лондоннинг эски шаҳар қисмида соатлаб ёки кунлаб вақтларини бирор буюмни харид қилиш учун кутиб ўтказа оладилар. Кийим-кечак ва электроника соҳасидаги охирги тенденсиялар, ўйинчоқлар, маиший ускуна ва ҳоказоларни кўплаб савдо марказларидан топиш мумкин. Савдо марказларининг энг машҳурлари сирасига Plaza, Victoria Place, Lakeside ва Westfield кабилар киради. Лондон тарафларга йўлингиз тушиб қолса, икка қаватли автобуслар шаклидаги эсдалик совғалари олиш ёдингиздан кўтарилмасин.

10.    Гонконг, Хитой.
Бу шаҳар ўзининг гавжум кўчалари ва ёрқин чироқлари билан хотирангизда ўчмас из қолдириши шубҳасиз. Шундай жамият шаклланган-ки, бу ерда истеъмолчи том маънода ҳукмрон. Гонконгда ҳамма нарса бор – улкан савдо марказларидан тортиб мафтункор анъанавий кўчаларда жойлашган замонавий бутикларгача. Маҳаллий савдо-сотиқда энг муҳим жиҳат – бу молнинг хилма-хиллиги. Харидорлар бир қатор брендларнинг маҳсулотларига тўқнаш келишлари ва бир хил бренд маҳсулотини бир неча хил нархларда учратишлари мумкин. Энг охирги модадаги кийим-кечакларни сотиб олиш учун сиз, албатта, Pacific Place, Times Square ва The Landmark каби савдо марказларига боришингиз керак бўлади. Кейинги манзил қилиб гавжум ва ранг-баранг кўчаларни белгилашингиз ва савдолашиш маҳоратингизга қараб чиройли молларни чиройли нархларда сотиб олишингиз мумкин.

Тошкенбой

 

Your are currently browsing this site with Internet Explorer 6 (IE6).

Your current web browser must be updated to version 7 of Internet Explorer (IE7) to take advantage of all of template's capabilities.

Why should I upgrade to Internet Explorer 7? Microsoft has redesigned Internet Explorer from the ground up, with better security, new capabilities, and a whole new interface. Many changes resulted from the feedback of millions of users who tested prerelease versions of the new browser. The most compelling reason to upgrade is the improved security. The Internet of today is not the Internet of five years ago. There are dangers that simply didn't exist back in 2001, when Internet Explorer 6 was released to the world. Internet Explorer 7 makes surfing the web fundamentally safer by offering greater protection against viruses, spyware, and other online risks.

Get free downloads for Internet Explorer 7, including recommended updates as they become available. To download Internet Explorer 7 in the language of your choice, please visit the Internet Explorer 7 worldwide page.