(а)ни қўшди Abu Muslim    01.11.08 17:32    Печат
Озиқ-овқатларнинг таркибий қисми

1) Бекон (Bacon ): тузланган ёки дудланган ёш чўчқа нимтаси.
2) Холетсерол (Choletsorol): Ҳайвонларда доим мавжуд бўлган ёғнинг тури. Агар ёғ "Забиха" ҳайвондан (шаръий сўйилган жонивор) олинган бўлса - ҳалол.
3) Диглецерид (Diglyceride): Эмульгатор ( эмульсия ҳосил қилишга ёрдам берадиган модда). Ҳайвоннинг келиб чиқиши (манбаи) аниқланмагунча шубҳалидир.
4) Желатин (Жело - Желатин): Одатда ҳайвонлардан, асосан тўнғиздан олинади. Агар "Забиха" ҳайвондан олинган бўлса - ҳалол.
5) Глицерин (Glycerol): Бу модда ҳайвондан, ўсимликдан ёки глицерил-синтетик стеаратдан олиниши мумкин. Агар манбаи ҳайвондан бўлса - шубҳали.
6) Гормонлар (Hormones): Ички секреция безларидан ажралиб қонга қўшиладиган модда. Одатда ҳайвон гормонларини инсон истеъмол қилади. Маълум бир қарорга келишдан олдин унинг манбаи аниқланиши керак.
7) Ёғ (Lard): Асосан тўнғизнинг қорин бўшлиғида топилган ёғ.
8) Магнили стеарат (стеарин кислота) (Magnesium Stearate (stearic acid)): Медицина дори-дармонларида актив таркибий қисм сифатида ишлатилади. Агар хайвондан олинган бўлса - ҳаром.
9) Моно Глицеридлар (Mono Glycerides): Ҳайвондан олинган бўлса - ҳаром. (ўсимликдан олинган тақдирда - ҳалол).
10) Пепсин (Pepsin): Чўчқа ошқозонидан олинадиган озиқ-овқат ферменти.
11) Реннин (Ранет) Rennin (Rennet): Оқсилли фермент. Одатда ингредиентлар таркибида кўрсатилмайди. ( Кўпинча сирларда).
12) "Shortening" - Чўчқа ёғи ёки мойи, кондитер маҳсулотларини юмшоқ ва қат-қат (қават-қават) қилиш учун ишлатилади: Ёғ ва мойлар ҳайвон манбаидан. Ҳайвон/тўнғиз ёғи
13) Ваниль (Vanilla): Этиль спирти ёрдамида ўсимликдан ажратиб олинадиган хушбўй модда.
14) Витаминлар: Ҳайвондан олинган бўлса - ҳаром. ўсимлик ёғи ёки синтетик равишда олинган бўлса - ҳалол.
15) Зардоб (Whey): Музқаймоқ ва йогуртларда ишлатилади. Ҳайвондан олинган бўлса - ҳаром.

2. Озиқ овқатларнинг ҳалол таркибий қисми

1) Антиоксидловчи модда (Antioxidants): Озиқ-овқатларнинг маълум бир таркибий қисмларини бузилишдан ёки оксидланишдан сақлаш учун ишлатиладиган химик бирикма.
2) Аскорбин кислота (Ascorbic acid): Витамин C.
3) Бензойнли кислота [Benzoate (Benzoic acid)]: Бензойнли кислота ва бензонат натрий озиқ-овқатни сақлаш учун ишлатилади.
4) Биотин (Biotin): комплекс В витаминлар таркибига кирувчи витамин.
5) ВНА: Антиоксидловчи модда, сақловчи восита.
6) ВНТ: Антиоксидловчи модда, сақловчи восита
7) Лимон кислота (Citric acid): Манбаи - ўсимликлар, асосан цитрус оиласига мансуб бўлган ўсимликлар оиласи. (масалан, цитрус, лайм, лимон).
8 ) Кобелимаин (Cobalamine): Сунъий равишда тайёрланган В12 витамини.
9) Декстрин (Dextrin): эмульсия ҳосил қилувчи, аниқловчи, ва қуюқлаштирувчи.
10) Шиша тола (Fiber): Манбаи - ўсимлик. Одатда парҳездагилар учун "қаттиқ" таомни таъминлаб беради.
11) Фруктоза (Fructose): Фруктоза.
12) Глиадин (ўсимлик оқсили) [Gliadin (Gluten)]: Буғдой ва жайдари буғдойда топилган птотеин.
13) Водород ёрдамида олинган ёғ: Водород ёрдамида олинадиган ўсимлик ёғи, хона температурасида қотади (қаттиқ кўринишга киради).
14) Иод (Iodine): озиқ-овқат моддаси.
15) Лецитин (Lecithin): Ёғ эмульгатори. Манбаи асосан соя дуккаклари (соя) ва тухум сариғи. Агар ҳайвондан олинган бўлса шубҳали.
16) Липидлар (Lipids): Мойли эфир кислотаси, балиқларда, ўсимликларда ва ҳайвонларда топилган. Ҳайвондан олинган бўлса - шубҳали.
17) Ундириб янчилган буғдой, арпа (Malt): Бижғиган дон тури.
18 ) Қуюқ шинни: суюқ сироп рафинланган шакардан олинади.
19) Зиравор: озик-овқатларга хушбўй хид беради.
20) Никотин кислота (Niacin): комплекс В витаминлар таркибига кирувчи витамин.
21) PABA: Озиқ-овқат қўшимчаси.
22) Пектин (Pectin): Мевалардан ажратиб олинган желатин моддаси
23) Пропион кислотаси (Propionic acid): сақловчи восита.
24) Рибофлавин (Riboflavin): комплекс В витаминлар таркибига кирувчи витамин. Одатда манбаи синтетик.
25) Соф ўсимлик мойи (shortening): Бу мой манбаи - ўсимлик.
26) 100 % ли ўсимлик ёғи (shortening): Бу мой манбаи - ўсимлик.
27) Ширин қилувчи модда(Sweetener)
28 ) Тиамин (Thiamin): В витаминлар таркибига кирувчи витамин.
29) Ванилин (Vanillin): Ванилдан олинган маза берадиган қўшимча.
30) Витамин A: Агар манбаи ўсимлик ва синтетик бўлса - ҳалал.
31) Витамин C: Табиий ўсимликлардан олинадиган манбалар (масалан, цитрус ўсимлиги, помидор ва бошқалар).
32) Витамин D: Табиий манбалар - дрожжи ва балиқ мойи. Ҳамда сунъий етиштирилган.
33) Витамин E: Витамина E нинг бой манбалари- ўсимлик ёғлари. Манбаи синтетик бўлса - ҳалал. Ҳайвондан олинган бўлса - шубҳали.
34) Озиқ-овкат дрожжиси: Ферментланиш (бижғиш) ва нон тайёрлаш учун ишлатиладиган микроскопик, бир ҳужайрали, замбуруғли(қўзиқоринли) ўсимлик хлеба.

Охирги янгиланган ( 16.05.09 18:20 )