20.07.11 14:41 |
|
|
Уфадаги ҳалол санаториялар |

Бошқортистон пойтахтида ҳалол стандартларига тўғри келадиган санаториялар очилади.
Бунинг учун даволаш ва соғломлаштириш масканлари сертификат олишлари керак, деб хабар қилади ProUfu.Ru. Бошқортистон ҳалол стандарт қўмитасининг раҳбари Тимур Шангареевнинг сўзига кўра, “Радуга”, “Красноусольский” ва “Танип” санаториялари сертификат олиш истагини билдиришган. “Юматово” санаторияси билан музокаралар давом этмоқда. Ҳозир республика ҳудудида иккита сайёҳлик турар жойи фаолият юритмоқда. Эслатиб ўтамиз, 2010 йили Уфадаги мусулмонлар диний идораси қошида озиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар ислом қоидаларига мувофиқлигини тасдиқлаш, яъни “Ҳалол” сертификатини берувчи қўмита ташкил қилинган. Ҳозирда Уфа шаҳрида кўплаб ҳалол тиббиёт марказлари, гўзаллик салонлари ва мусулмонларнинг таксилари ўз ишларини бажариб келмқодалар.
|