18.07.11 17:31 |
|
|
Яқин Шарқ Малайзияга 700 млн. доллар сармоя ётқизишни режалаштирмоқда |

Малайзия вакили билдиришича, ҳалол саноатга 700 миллион доллар сармоя киритилиши кутилмоқда.
“Яқин Шарқ мамлакатларининг вакиллари сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва балиқчилик ва умуман Малайзиянинг ҳалол саноатига қизиқишмоқда”, - деди Шарқий иқтисодий районини ривожлантириш бўйича Кенгаш Бош директори (ECER) Дато Йебасингам Исҳоқ Жон яқинда Абу Дабига қилган ташрифи чоғида.
Исҳоқ Жоннинг Кўрфаз мамлакатлари Ҳамкорлик Кенгаши (GCC) ҳисобидан сармояларни жалб қилишга ишончи комил. У раҳбарлик қилаётган Кенгаш ҳар йили Малайзия ECERига 1,5 млрд. доллар маблағни жалб қилишга интилмоқда. Шулардан 700 млн. доллари Яқин Шарқ мамлакатларидан тушиши кутилмоқда.
“Ҳозир биз имкони катта сармоядорлар билан шартнома талаблари бўйича музокаралар олиб боряпмиз ва йил охиригача ижобий натижалар бўлишига умид қиляпмиз”, деди Исҳоқ Жон.
ECER Малайзиянинг Келантан, Теренггану, Паханг ва Жохорнинг Мерсинг туманини қамраб олган. Кенгаш 2008 йили Парламент қарорига кўра ташкил қилинган эди.
“ЕСЕР стратегик қулай ҳисобланган Жанубий Хитой денгизида жойлашгани учун ўз сармоядорларига умумий аҳолиси тўрт миллиардли ва ялпи ички маҳсулоти 17 трлн. долларли Узоқ Шарқ ва Осиё-Тинч океани минтақасининг шиддатли ривожланаётган бозорларига тезда киришини таъминлайди”, деди Шарқий иқтисодий районини ривожлантириш бўйича Кенгаш бош директори.
Малайзия Бош вазири Дато Шри Муҳаммад Нажиб Абдул Раззоқ Ҳусайн олдинги суҳбатларида айтишича, унинг мамлакати ҳалол саноатга қизиқиш билдирган компанияларга бутун дунёда қабул қилинган JAKIM сертификатини таклиф қилади. JAKIMга эга бўлганда ҳалол саноат ривожланишининг салоҳияти ошади, чунки бу бозор глобал миқёсда 1,5 трлн. долларга баҳоланмоқда.
www.gulfnews.com маълумотлари асосида |