18.07.11 17:26 |
|
|
«Ҳалол»нинг Италияга мослашуви тантанаси |

Италиядаги ҳалол маҳсулотлар билан таъминловчи биринчи – “Tre Alfieri Halal” компанияси озиқ-овқат маркази сифатида танилган Болония шаҳрида ўз фаолиятини бошлади. Ислом тамойилларига мувофиқ тайёрланган таомлар бу ердан нафақат Италиянинг кафе ва ресторанларига, балки бошқа Оврупа давлатларига ҳам етказилади.
“Мослашув (интеграция) - турли нарсалардан ташқари шунингдек тўғри овқатланиш ҳамда Худонинг розилигини топиш имкониятидир”, - деди «Adnkronos International» компаниясининг директори Ҳамза Пикардо. У айтдики: “Ўз фаолиятимиз билан биз мослашув тантанасини намойиш қилишни, ажойиб италян пазандачилигини Ислом қоидалари билан уйғунлаштиришни, айни пайтда биринчисининг лаззатини, иккинчисининг маънавий кучини йўқотмасликни истаймиз”. |