18.07.11 00:05 |
|
|
Қозоғистон ҳалол маҳсулотларни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда |

Бу ҳақда 14 июль куни Қозоғистон Республикасининг иқтисодий назорат вазири ўринбосари Олег Панкратов маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳалол маҳсулотлар нафақат мусулмон давлатларида, шу билан бирга дунё бўйлаб кўплаб мамлакатларда ҳам оммалашиб бормоқда.
“Аксар ҳолатда ҳалол маҳсулотларни мусулмон давлатларигина эмас, балки ўзга дин вакиллари ҳам афзал санайдилар. Бунинг сабаби: одамлар ҳалол маҳсулотларнинг сифатига ишонишади”, - дейди Олег Панкратов. Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, бизнинг юртимизда ҳам ҳалол маҳсулотларга бўлган қизиқиш жуда юқори. Аммо, истеъмолчиларимизда ўз ҳалол маҳсулотларимизга нисбатан тўлиқ ишонч йўқ. “Ҳозирча ҳеч ким ўзимизнинг барча ҳалол маҳсулотларимиз муайян талабларга жавоб бера олади, дея кафолат беролмайди. Шунинг учун биз ҳам барча ишлаб чиқарувчилар – ҳалол-стандарт бўйича ишлаб чиқараяпти дея ишонч билан айта олмаймиз”, - таъкидлади Олег Панкратов. Унинг фикрича, айни пайтда биз учун – ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг ҳалоллигини текшириб турувчи махсус ташкилот барпо қилиниши лозим. “Мамлакат бу ишга аралаша олмайди. Биз маҳсулотларни фақатгина сифати бўйича текширамиз. Хоҳлар эдикки, бевосита ушбу маҳсулотни текшириш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи бирорта орган қурилса. Шояд бундай ташкилот тизими барпо қилинса, ўз-ўзидан керакли барча талабларга жавоб берилаётганлиги маълум бўлади. Ҳукумат сизларга ушбу масалада кўмак беришга тайёр”, - дейди вазир ўринбосари. “Шунинг натижасида бизнинг ҳалол маҳсулот чиқарувчи фирмаларимиз ҳам – жаҳон бозорига чиқиш имконига эга бўлади”, - дея алоҳида таъкидлаб ўтди вазир ўринбосари Олег Панкратов. |