17.07.11 18:39    Печат
Янги Зеландия ҳалол мукофотга сазовор бўлди

Янги Зеландиянинг гўшт саноати янада ривожланишга сабаб бўладиган катта туртки олди. Бунга сабаб Янги Зеландиянинг Қишлоқ ва Ўрмон хўжалиги вазирлиги World Halal Forum (Халқаро Ҳалол Форуми) томонидан энг зўр таъминловчи деган мукофотни қўлга киритди.

“Бу мукофот  Янги Зеландия гўшт саноатининг мусулмон давлатларининг бозорлари учун бонус сифатида фойда беради, деди Янги Зеландия “Таълим ва Тарққиёт Иттифоқи”нинг директори  Тавфиқ Идрисси. “Олдин бунга ўхшаши бўлмаган, яъни бу мусулмон бўлмаган давлатнинг илк бор мукофотни қўлга киритишидир.”

"Халол-сертификатлар тизимини давлат миқёсида йўлга қўйилиши, хар қандай мамлакат учун - катта қадам. Ҳатто мусулмон мамлакатлари хам ҳалол-маҳсулотларни қўллаб қувватлаши бунчалик даражада эмас" деди Идрисси жаноблари.
Бу тизим ўтган йилнинг мартидан бошлаб йўлга қўйилган  бўлиб, ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқарилиш жараёни шариат кўрсатмаларига биноан амалга оширилиши назорат қилинади.

Бозорларни назорат қилиш вазири доктор Тони Зохрэб томонидан мукофот қабул қилинган. "Биз қилган ишларимиз эътиборга олинганидан хурсандмиз ва бу биз учун келажак учун катта имкониятларни очиб беради.", деди у.

Идрисси жанобларининг айтишича,  Янги Зеландия гўшт экспортининг катта қисмни ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши эгаллайди ва айнан шунинг учун мамлакат ўз ҳамкорларининг талабларига жавоб бериши керак.

halalfocus.net