25.05.10 04:04    Печат
Брунейда ҳалол фармацевтика тамойиллари ишлаб чиқилди

Бруней биринчилардан бўлиб ҳалол фармацевтика тамойилларини ишлаб чиқиб, жаҳон ҳалол индуструияси пешқадамлигига даъво қилмода, деб ҳабар беради Meshit.kz.

Бруней Иқтисодий ривожланиш бошқармаси бошлиғи Винсент Чеонг таъкидлашича, Бруней ҳалол дори-дармон ва даъво воситалари ишлаб чиқариш меъёрларини қабул қилган биринчи давлат ҳисобланади.

Бу меъёрлар давлат идоралари томонидан тасдиқланишдан аввал Бруней Ислом кенгаши томонидан ҳам маъқулланган эди. Меъёрларни тасдиқлаш чоғида, Бруней Соғлиқни сақлаш вазирлигига ишлаб чиқарилаётган ҳалол дори-дармон ва даъво воситалари клиник хавфсизлигини ҳамда уларнинг тегишли сифатга эга бўлишини таъминлаш вазифаси юклатилди.
Мазкур меъёрлар Бруней ҳудудидаги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари, хорижий фармацевтика воситалари ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам қўлланилиши кўзда тутилган.
Чунончи, Брунейнинг Ламбак Канан ҳудудида янги фармацевтика заводи қурилишига 12 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирган Канаданинг Viva компанияси ўз фаолиятини юқоридаги меъёрлар талабларига мувофиқ олиб бориш ниятида.
Шу муносабат билан давлат томонидан ҳалол ишлаб чиқариш меъёрларини тасдиқланиши ва назорат қилиниши уларни ишончлилик даражасини янада кучайтиради, деб фикр юритмоқда мутахассислар. Бу ўз навбатида Брунейда ишлаб чиқарилган ҳалол фармацевтика воситаларига дунё бозорида ҳам талабнинг ошишига олиб келиши табиий. Демакки давлат томонидан амалга оширилаётган чоралар мамлакатга хорижий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиб, Бруней экспорт салоҳиятини, ҳамда давлатнинг умумий иқтисодий фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда деган хулоса ўринли.