18.05.10 01:22 |
|
|
7 - 9 июн кунлари халқаро Moscow Halal Expo 2010 кўргазмаси ўтказилади |

«Muslimeco» хабар беришича, 2010 йил 7 - 9 июн кунлари Россия пойтахтида биринчи халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмасини ўтказиш режалаштирилаяпти.
Бу россиялик ҳалол озиқ-овқат, косметика, фармацевтика маҳсулотлари, ҳамда ҳалол молия ва туризм хизматларини таклиф қилаётган тадбиркорларга ўзларини халқаро миқёсда намоён этишлари, малакаларини оширишлари, тажриба алмашишлари, миллий ва халқаро ҳамкорлик ришталари ўрнатишлари учун ўзига хос имконият бўлади, деб ҳисоблайди тадбир ташкилотчилари.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги пайтдаги россиялик мусулмонлар орасида диний онгнинг ўсиши натижасида ҳалол маҳсулот ва хизматларга бўлган талаб ошиб бормоқда. Бу жараён нафақат миллий ишлаб чиқарувчиларнинг, балки хорижий ишлаб чиқарувчиларининг ҳам Россия ҳалол бозори салоҳият ва истиқболига бўлган қизиқишини кучайтирмоқда.
Moscow Halal Expo 2010 доирасида маҳаллий ва хорижий ҳалол индустрия вакиллари стендлари фаолият юрғазиши, бизнес-презентациялар, семинар ва мунозаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Тадбир доирасида ҳалол маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш ва стандартлаштириш масалалари тўғрисида ҳам батафсил маълумот бериш кўзда тутилган.
|