24.04.10 20:12    Печат
...Туркия 2 триллион доллар ҳажмдаги бозорга кира олмаяпти...
...Туркия 2 триллион доллар ҳажмдаги бозорга  кира олмаяпти...
...Туркия 2 триллион доллар ҳажмдаги бозорга кира олмаяпти...

Ҳатто Вьетнам озиқ-овқат маҳсулотлари учун “Ҳалол” сертификатлари бермоқда, Туркия эса бу жараёда кузатувчи бўлиб қолмоқда. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Ислом дини аҳкомларига риоя қилинганлигини тасдиқловчи “Ҳалол” сертификатлари ўз маҳсулотларини чет элга экспорт қилишни ҳохловчи тадбиркорлар учун жуда муҳим омилга айланди. Фақат ғоявий қарама-қаршиликлар домига тушиб қолган Туркия бундай сертификатларни бериш тизимини ишга тушира олмагани учун таҳминан 2 триллион доллар ҳажмдаги бозорга бир неча йиллардан бери кира олмаяпти деб хабар қилади Turks.us Daily News .

“Ҳалол” сертификати биринчи бор 2004 йил Малайзияда берила бошланди. Салмоқли мусулмон нуфузига эга Европа давлатлари аввал бу жараённи сукут билан кузатиб борди, ҳозирги кунга келиб эса Германия, Франция, Россия, Буюк Британия, Белгия ва ҳаттоки Вьетнам каби ўлкаларда ҳам “Ҳалол” сертификатлари бериб келинмоқда. Афсуски Туркияда бундай сертификатларни бериш тизими ҳанузгача тузилганича йўқ.

Европа ширкатлари 3 йил олдин “Ҳалол” маҳсулотлар бозорида ўз ўрнини эгаллаган бир пайтда, Туркия ишбилармонлари Европа ўлкаларидаги “Ҳалол” сертификатларини берувчи ташкилотлар эшигини қоқишга мажбур бўлмоқда. Хайратланарлиси шундаки бир Турк ширкати ўз маҳсулотларига “Ҳалол” сертификати олиш учун Австралиядага Халқаро Ҳалол Сертификатлаштириш Бошқармасига (Halal Certification Authority International) мурожаат қилишга мажбур бўлган.

Туркияда “Ҳалол” сертификатлар берилмагани натижада бу ерда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳақида бошқа ўлкаларда улар ҳалол эмас экан деган ҳато фикр туғилмоқда. Айни чоғда Турк ширкатларининг анъанавий бозорлардаги рабоқатбардошлиги тушиб бормоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Туркия бозорида четдан келтириладиган “Ҳалол” сертификатли маҳсулотларга бўлган қизиқишнинг ортиши натижасида Турк ширкатларининг маҳсулотларига ҳаттоки миллий бозорда ҳам талаб секин аста пасайиб бормоқда.

Туркия Экспортерлари Мажлиси (Tьrkiye İhracatзılar Meclisi) бошлиғи Ўғуз Сатижининг (Oğuz Satıcı) фикрига кўра “Ҳалол” сертификатлар мавзусидага тортишувларни қисқа муддат ичида тугатиш мақсадга мувофиқ. Туркияда “Ҳалол” сертификатларнинг йўқлиги миллий экспорт учун жиддий қийинчилик туғдираётганини эслатиб ўтган Сатижи, бу тўсиқ қисқа муддат ичида бартараф этилиши кераклигини алоҳида таъкидлаб ўтмоқда.

Маълумки, “Ҳалол” сертификати нафақат озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш, балки умумий овқатланиш масканлари, логистика, сайёҳат, меҳмонхона хизматларини, шунингдек косметика, дори маҳсулотлари ва тиббий жиҳозлар ишлаб чиқариш каби бошқа соҳаларни ҳам қамраб олади. Шундай экан, “Ҳалол” сертификатлаштириш тизимини самарали фаолиятини таминлаш Туркия иқтисоди учун қанчалик муҳим аҳамият касб этишини тасаввур қилиш қийин эмас.