24.04.10 20:01    Печат
Дунёдаги ҳалол меҳмонхоналар рейтинги тузилди
islom.uz
Австралиялик Карим Саад дунёдаги ҳалол меҳмонхоналар рейтингини юрғазиш учун маҳсус веб саҳифа очди.
Унинг фикрига кўра веб саҳифадаги маълумот 1.5 миллиардлик Ислом умматига қизиқарли бўлади, зеро шариат ҳукмига биноан дам олишга талаб йил сайин ошиб бормоқда.

Карим Сааднинг таъкидлашича, - “Ҳалол туризм сўнгги икки йил мобайнида туризм соҳасидаги энг тез ривожланаётган йўналиш ҳисобланади. Бу туризм бозорининг сезиларли бўлагидир. Мусулмонлар сони кун сайин ошиб бормоқда ва улар орасида давлатмандлар жуда ҳам кўп”.

Radisson Blu ва Park Inn каби меҳмонхоналар тармоғи эгаси бўлган Rezidor Hotel Group компанияси мутахассисларининг фикрига кўра эса кейинги 10 йил мобайнида ҳалол туризмга бўлган талаб ҳар йили 20%га ўсиши кутилмоқда.

Halaltrip.com сайти мана бир йилдан бери фаолият юрғазмоқда. У очилгандан бери биринчи ҳафтанинг ўзидаёқ 3000 дан зиёд фойдаланувчи унга кирган эди. Ҳозирда сайтда БАА, Буюк Британия, Камбоджа ва Сингапур сингари 25 мамлакатда жойлашган ҳалол меҳмонхоналар рейтинги берилган.

Энди Саад ўз сайтини Google орқали реклама қилишни, ҳамда  Halaltrip.com орқали ҳалол меҳмонхоналарда жой буйрутма қилиш имкониятини таъминлашни режалаштирмоқда. Шунингдек, Саад ўз веб сайти орқали ҳалол туризм ривожланишини рағбатлантиришни ҳам ният қилган.

Айни пайтда Halaltrip.com фақат инглиз тилидаги маълумотларни беради. Тез орада веб саҳифани араб ва турк тилларига таржима қилиш мўлжалланган.