13.03.19 12:08    Печат
Қозон тадбиркорлари исломий бизнеснинг моҳияти ва тафсилотларига ўқитилади

21-26 апрель кунлари Қозон шаҳрида Қозон федерал университети негизида Халқаро исломий бизнес, иқтисодиёт ва ҳуқуқ мактаби - ISIBEL 2019 бўлиб ўтади. «Россия – Ислом дунёси: KazanSummit 2019» Халқаро иқтисодий саммити расмий дастурининг бир қисми саналган тадбир Россия Ислом институти, РФ Мусулмон тадбиркорлар Ассоциацияси ва Татаристон Республикаси Инвестицион ривожлантириш Агентлиги кўмагида ташкил қилинади.

Исломий бизнесни ривожлантиришдан манфаатдор бўлган тадбиркорлар, дин арбоблари, ўқитувчилар ва талабалар лойиҳа тингловчилари бўлиши мумкин.
Бу йил мактаб мавзуси қуйидагича бўлади: «Шариат бўйича тадбиркорлик: ҳалол маҳсулотдан исломий бизнесга».
Қайд этилишича, ҳозирги мактабнинг асосий вазифаси ишбилармонларни уларнинг тадбиркорлик фаолияти Ислом ахлоқий стандартларига мувофиқлигини тўғри баҳолашга ўргатиш ҳисобланади.
Экспертлар сифатида ISIBEL да анъанавий равишда Россия, Европа, Қозоғистон, Малайзия, Яқин Шарқ мамлакатларининг етакчи мутахассислари иштирок этади.