16.04.18 00:04    Печат
Москвада «HALAL EXPRESS 2018» бўлиб ўтади

Москвада 2018 йил 23-25 апрель кунлари «ФУД СИТИ» улгуржи-чакана озиқ-овқат маркази ҳудудида доимий фаолият юритувчи INTERPROD EXPO савдо-кўргазма платформаси доирасида ITQ Consult, Евросиё Ишбилармонлик Уюшмаси, Ислом Бизнеси Халқаро Ассоциацияси ҳамда Россия Муфтийлари Кенгаши қошидаги “Ҳалол” Халқаро Стандартлаштириш ва Сертификация Марказининг қўшма лойиҳаси – «HALAL EXPRESS 2018» янги форматдаги кўргазма тадбири  амалга оширилади. Экспресс-кўргазма мақсади – синалган “Ҳалол” ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини тармоқлар раҳбарларига, улгуржи савдогарларга ва дистрибюторларга ўзаро ҳамкорлик учун энг қулай шартларда тақдим этиш.
Фуд Сити – Россия ва Европадаги энг йирик улгуржи-чакана озиқ-овқат марказларидан бири бўлиб, унинг майдони 346 527 м2, бир кунда 10 мингдан зиёд мижозларга хизмат кўрсатади.
INTERPROD EXPO – Россия Федерациясининг 70 та субъектлари ва дунёнинг 45 та мамлакатларининг доимий фаолият юритаётган юқори технологияли савдо-кўргазма павильонлари.
Манзили:  г. Москва, поселение Сосенское, 22 км Калужского шоссе, здание 10, сектор E , вход 14 , этаж 2 , ОРПЦ Фуд Сити.