13.04.18 23:43    Печат
Маҳсулотларда чўчқанинг яширин ДНКси топилди

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик соғлиқни сақлаш қўмитаси лабораторияларида текиширилган озиқ-овқат маҳсулотларининг деярли 20 фоизида чўчқанинг ДНКси борлиги аниқланди. Бу ҳақда мамлакат бош санитар врачи Жандарбек Бекшин маълум қилди, дея хабар беради muftyat.kz.

“2018 йилнинг икки ойи давомида озиқ-овқат маҳсулотларининг 147 та намуналари текширувдан ўтказилди, 757 та таҳлилий текширувлар бажарилди. Намуналарнинг 27 тасида (ёки 19%) маҳсулот маркировкасида кўрсатилмаган чўчқа ДНКси борлиги аниқланди”, - деди у.
Бекшин қўшимча қилиб айтишича, лавбораториялар нафақат чўчқа, йирик шоҳли чорва, парранда ва отларнинг ДНКсини аниқлай олади, балки ит, мушук, буйвол, эчки, қўй каби ҳайвонларнинг унсурлари борлигини аниқловчи тест-тизимларга эга.
Қўмитадагиларнинг тушунтиришича, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги устидан назорат маҳсулот сотилиши босқичида унинг намунасини сотиб олиш йўли билан ўтказилади.