25.04.17 16:42    Печат
Эндиликда пардоз – андоз буюмларида ҳеч қандай чўчқа ёғи бўлмайди

Дубай марказий лабораториясида (DCL) пардоз – андоз ва шахсий гигиена буюмларининг ҳалоллигини текширувчи янги тузилма йўлга қўйилди.


Бу тузилма мусулмонларга пардоз – андоз воситаларида спирт ёки чўчқа ёғи бор – йўқлигини аниқлашга ёрдам беради. DCL департаментининг директори Амин Ахмад бундай дейди: “Ҳамма ҳалол сўзини фақат озиқ – овқат маҳсулотларига нисбатан қўллайди, пардоз – андоз буюмлари ва шахсий гигиена воситалари таркибида таъқиқланган ингредиентлар борлиги ҳақида унутиб қўяди.

Янги тузилма Фурье (FTIR) ўзгартиргичли инфрақизил спектроскопия ва газли хроматография/масс-спектрометрия (GC-MS) ёрдамида чўчқа ёғини аниқлашга кўмаклашади. Ушбу текширувдан мусулмон мамлакатларига сотиш учун олиб келинган барча пардоз – андоз буюмлари ва шахсий гигиена воситалари ўтказилади”.