16.07.15 18:42    Печат
Швециялик сиёсатчи «ҳалол гўшт»ни.... мўжизавий деб атади!

Швециялик сиёсатчининг ҳалол гўштнинг сеҳрли кучи ва уни истеъмол қилган инсонни мусулмонга айланишига сабаб бўлиши ҳақидаги сўзлари кескин эътирозларга сабаб бўлди.

 

Мамлакатдаги аҳолининг 20 фоизи қўллаб-қувватловчи “Швеция демократи” (Sweden Democrat) номли ултра ўнг миллий партияси, мактабларда ҳалол гўштни таъқиқлаб қўймоқчи. Партиянинг Хеби миллий қаноти етакчиси Макл Охман (Michael  Ohman) сўзига кўра: “Агар ҳалол гўшт истеъмол қилсангиз, cиз мусулмон бўлиб қоласиз”. Репортер томонидан депутат ҳалол гўштнинг мўжизавий таъсири бор деб ишонади-ми деб  сўраганида, Майкл  Охман: “Ҳа, албатта. Биз бу ҳақда огоҳлантирган эдик. Улар ҳамма жойга ҳалол гўштни тиқиштирмоқдалар”, - деб жавоб берган. Майкл  Охман швеция демократлари партиясининг Хеби кичик шаҳарчаси аъзоси бўлиб, шаҳарча Стокгольмдан шимоли-ғарб тарафда 115 километр узоқликда жойлашган. Шунингдек, у маҳаллий мактабларда ҳалол гўшт таъқиқланишини ҳоҳлашини айтган. Охманнинг фикрича, ҳалол гўштнинг Швецияда оммавий тус олиши, мамлакатда ҳайвонларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга ҳилоф келади.