08.02.14 03:24    Печат
Ҳалол маҳсулотларнинг 25 фоизинигина мусулмонлар харид қилар экан

Таҳлилчи мутахассисларнинг хабар беришича, ишлаб чиқарилган ҳалол маҳсулотларнинг 25 фоизинигина мусулмонлар сотиб олишар экан. Қолганлари насроний, яҳудий ва бошқаларга насиб қилар экан. Ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқишдаги қаттиқ назорат ва тозалик-покликка қаттиқ эътибор борлиги асосий сабаблардан бири экан.

Ҳалол сўзи "био", "эко" ва "фермерлар маҳсулоти" тушунчаларига муқобил тушуниладиган бўлиб қолди, дейди Москвадаги халқаро "Белок" форумида Евразия паррандачилик ассоциациясининг раҳбари Сергей Шабаев.
"Ҳалол дегани нима?" деб савол қўйади Шабаев. - Бу мусулмон дунёсининг калит, деб ўзининг саволига жавоб беради. - Шунинг учун ҳам, парранда гўштини экспорт ва импорт қилиш учун Евразия паррандачилик ассоциациясини ташкил қилдик. Бу ассоциацияда Белоруссия, Қозоғистон ва Россия бирлашган, дейди ассоциация президенти.
Мутахассиснинг айтишича, ҳайвонларни шариат талабларига кўра забҳ қилиниши Европа бозорига киришимизга асос бўлади. Европада истиқомат қилаётган аксар мусулмонлар электро аппаратлар билан ўлдирилган маҳаллий бройлерни сотиб олишларини хоҳламайдилар.