29.07.13 05:41    Печат
Тожикистон бозорларига ҳалол маҳсулотлар чиқарилади

Тожикистон давлати ҳалол маҳсулотлар етиштиришни ривожлантириш ва ўлка бозорларига чиқаришни режалаштирмоқда.

Тожикистон Стандартлаштириш, сертификат бериш ва савдо –тижорат устидан назорат этиш Агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Абдуллоҳ Қурбонов яқинда маҳаллий журналистларга берган интервюсида юқоридаги хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, мусулмонлар учун “Ҳалол” белгиси исломий қонунлар ва кўрсатмалар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулот турини билдиради.

Унинг айтишича, мамлакатда аҳолининг 99 фоизини мусулмонлар ташкил этишини инобатга олган ҳолда ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни бозорга чиқариш ривожлантиришни режалаштирмоқдамиз. Ҳозирги кунда 37 та маҳаллий ишлаб чиқариш ширкатларига ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш шароити таништирилди ва улардан 14 таси сертификат олиш ва ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришга киришишга тайёр эканликларини билдиришган.