|
||
Малайзия ўтган йили 10 млрд долларлик ҳалол маҳсулот экспорт қилган |
Малайзия Халқаро тижорат ва саноат вазири ўринбосари Ҳамим Самурийнинг маълум қилишича, ўтган йили Малайзия ҳалол саноати экспорти 32.8 млрд Малайзия рингити, 10.28 млрд доллар даромад келтирган. Яна унинг айтишича, ҳалол саноат мамлакат умумий экспортининг 5 фоизини ташкил этади. Малайзия ҳалол маҳсулотлардан озиқ-овқат, тиббиёт ва пардоз моддаларини экспорт қилади. |