|
||
Ҳалол озиқ-овқат саноати Курфаз анжумани |
Кувайтда “Ҳалол озиқ-овқат ишлаб чиқариш фаолияти бошқаруви” мавзуида 2-Курфаз ҳалол озиқ-овқат саноати анжумани бўлиб ўтди.
Анжуманни Кувайт Вақф ва исломий ишлар вазирлиги ташкил қилди. Ундан мақсад ҳалол озиқ-овқат саноати назорати ҳолатини ўрганиб чиқиш, ушбу саноатдаги муаммоларга амалий ечимлар таклиф қилиш, нотўғри ҳалол рухсатномаларини қўллаш ҳолатларини бартараф этиш, халқаро ҳалол маҳсулот моделини ишлаб чиқиш каби масалалар бўлди. Анжуманда бир қанча давлатлар ва халқаро ташкилотлардан шу соҳа вакиллари иштирок қилишди. |