08.01.13 21:40    Печат
Россия “Ҳалол” илк халқаро саммитининг мезбони

“Ҳалол” илк халқаро конференцияси Россия ҳалол сертификати маркази томонидан мамлакатнинг Санкт Петербург шаҳрида ўтказилади.

Бу халқаро саммит Ислом ҳамкорлиги ташкилоти, Ислом ҳамкорлиги ташкилотининг иқтисодий ва савдо-тижорат алоқалари ишлари бўйича қўмитаси, Савдо –тижоратни ривожлантириш исломий маркази, Исломий ўлкалар статистика, иқтисодий, ижтимоий ва таълим тадқиқотлари маркази, Ҳалол маҳсулотлар халқаро кенгаши, Россия мусулмонлари марказий диний идораси, Чеченистон республикаси мусулмонлари диний идораси, Шимолий Кавказ мусулмонлари мувофиқлаштириш маркази ва Россия тадбиркорлик ижтимоий умумий ташкилотининг ҳамкорлигида жорий йилнинг 4-7 -июн кунлари бўлиб ўтади.

Ташкилотчиларга кўра, мазкур саммит ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бу маҳсулотлар бозорини янада ривожлантириш мақсадида ўтказилади.

Бундан ташқари Россия “Ҳалол” илк халқаро конференцияси билан бир пайтда Россия бешинчи “Ҳалол” халқаро форуми ҳам бўлиб ўтади.