12.08.12 13:33    Печат
Европада ҳалол маҳсулотларга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда

Бугунги кунда Европа, айниқса Германияда кўп сонли мусулмонлар истиқомат қилиши туфайли ҳалол маҳсулотларга бўлган талаб ва эҳтиёжлар ҳам тобора ортиб бормоқда.

Эрон Қуръон ахборот агентлиги (ИКНА)нинг Европа минтақасидаги бўлими хабар беришича, жаҳон миқёсидаги бозорларга чиқарилаётган ҳалол маҳсулотларнинг ҳажми ортмоқда ва бу ҳақда тўхталган мутахассисларга кўра, бундан уч йил муқаддам бозаорларда ҳалол маҳсулотларнинг ҳажми 630 миллиард долларга етган бўлса, 2013 –йилда бир триллион долларга етиши тахмин қилинмоқда.
Амалга оширилган тадқиқотларга кўра, дунё миқёсидаги уч нафар истеъмолчидан бири Ислом шариатига мувофиқлаштирилган ҳалол маҳсулотларни истеъмол қилади.
Шунингдек Европа, айниқса Германия мусулмонларининг кўпчилик сони ҳам рамазон ойида бошқа маҳсулотларга қараганда ҳалол маҳсулотларни жуда кўп истеъмол қилишади.
Европадаги энг йирик ҳалол бозор 70 миллиард доллар билан Францияда жойлашган ва Германия ҳалол бозорининг улуши беш миллиард доллардир. Айни пайтда Германияда тўрт ярим миллион мусулмон яшайди ва уларнинг қарийб уч миллиони турклардир.