11.04.12 11:21 |
|
|
Таиландда ҳалол маҳсулотлар |

Таиланд мусулмонлари марказий қўмитаси ва ҳалол тадқиқотлар марказининг 9 апрел куни бўлиб ўтган қўшма йиғилишда иштирок этган масъуллар Таиландда ҳалол маҳсулотлар сифатини ошириш ва бу маҳсулот бозорини ривожлантириш зарурлигини таъкидлашди.
Иккала марказ масъулларининг фикрича ҳалол озиқ –овқатлар саноатида фаолликни ошириш ва янги технолиялардан фойдаланишни йўлга қўйиш билан кўзга кўринарли тараққиётга эришиш мумкин. Бу жараён эса Таиланд мусулмонлари жамиятининг ривожланишига кўмаклашади. Қайд этиш ўринлики, Таиланд ҳалол тадқиқотлар марказининг кучли тажҳизотларга эга лабараториялардан иборат 12 қаватли биноси бор ҳамда ҳар бир маҳсулотни синчковлик билан текширувдан ўтказгач ҳалол сертификати беради. Бу марказ 2011 йилда Ҳалол тадқиқотлар халқаро саммитининг мукофотини қўлга киритган. |