30.03.12 07:01    Печат
Қозоғистонда Нур-Ҳалол сайти ишга тушди

Яқиндагина фаолиятини бошлаган «Қозоғистон: нур-ҳалол» истеъмолчилар жамияти ўзининг икки тилдаги (русча ва қозоқча) (www.nurhalal.kz) сайтини очишга муваффақ бўлди. 

Унда динимизнинг ҳалол ва ҳаромга оид ҳукмлари, Қозоғистон Мусулмонлари диний қўмитасининг фатволари, турфа хилдаги диний мавзу ва масъалалар, Ханафий мазҳабининг хусусиятлари ҳамда  турли фирқаларнинг номуносиб фаолиятлари, оқимларнинг зарарлари ва асл мақсадлари ёритиб борилиши кўзланган.

Шунингдек, давлатдаги ҳалол маҳсулотлар саноати ва ишлаб чиқаришининг аҳволи, янги қурилган истемолчилар уюшмасининг ҳизмати, ҳамда унга аъзо бўлишнинг йўл-йўриқлари, қулайликлари, харидорлар ҳуқуқини мухофаза қилиш усулларига доир берилган саволларга жавоблар ва ҳоказо ахборотлар эълон қилиб борилади.

Энг ожиз банда тайёрлади