29.03.12 06:12 |
|
|
Таиландда ҳалол туризм ва сайёҳлик саноати тобора ривожланиб бормоқда |

Таиланд мусулмон жамияти яқиндан бошлаб туризм ва сайёлик соҳасида ҳалол саноатга алоҳида диққат-эътибор қаратишга киришди ва натижада бу саноат мазкур мамлакатда тобора ривожланиб бормоқда.
Таиланд мусулмонлари уларнинг мамлакати дунё сайёҳларининг диққат марказидаги ўлкалардан бири эканлиги, шунингдек жуда кўплаб туристлар ва тижоратчилар Таиланда келишларини инобатга олиб, мусулмон туристларга ҳалол хизмат кўрсатишга киришишди. Бугунги кунда Таиланднинг турли гўшаларда ҳалол ресторанлар ва меҳмонхоналар мусулмонларга сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда . Ҳатто мавжуд маълумотлар Таиландда ҳалол туризм ва сайёҳлик саноати тобора ривожланиб бораётганини кўрсатмоқда. |