13.03.12 23:36    Печат
Тотористоннинг ҳалол халқаро кўргазмасида Малайзия ширкатлари иштирок этади

Малайзия ҳалол косметика ва гигиена маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ширкатларининг вакиллари жорий йилнинг 19-21 май кунлари Тотористонда бўлиб ўтадиган “Қозонҳалол 2012” халқаро кўргазмасида иштирок этишади.


“Қозонҳалол 2012” халқаро кўргазмаси ташкилий қўмитаси юқоридаги хабарни эълон қилиш билан бирга илова этдики, Малайзия ширкатлари мазкур намойиш иштирокчилари ва меҳмонларига бу мамлакатда ишлаб чиқарилган турли хилдаги косметика ва гигиена маҳсулотларини намойиш этишади.
Қайд этиш керакки, уч кунлик бу кўргазма Исломий касб кор ва сармояни ривожлантириш нотижорат жамғармаси (IBFD Foundation), Ҳалол саноати миллий анжумани, Тотористон республикаси мусулмонлари диний идораси қошидаги “Ҳалол стандарт қўмитаси” ва бу республика “Ҳалол дунёсида исломий палата тадқиқот ва ахборот маркази”нинг ташаббуси билан ўтказилади.
Хабарда айтилишича, мазкур халқаро кўргазма Россия, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, Жанубий –Шарқий Осиё ва Яқин Шарқ ўлкаларидан келувчи 150 дан ортиқ ширкатлар иштирокида бўлиб ўтади ва уни ўтказишдан кўзда тутилган асосий мақсадлардан бири Тотористон ва Россия мусулмонларини Россия ва жаҳоннинг турли минтақаларида мавжуд ҳалол маҳсулотлар бозори билан таништиришдир.