06.03.12 00:56 |
|
|
Қозоғистондаги ҳалол озиқ-овқатларнинг сифати қандай? |

Қозоғистонда қўлланилиб, кенг тарқала бошлаган ҳалол таомлар аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Аммо, уларнинг сифатини текширадиганлар ҳам талайгина.
“Ҳалол” – рухсат берилган нарса деган маънони билдиради. Унинг қарама-қаршиси эса “Ҳаром” – таъқиқланган, манъ қилинган нарса деган маънода қўлланилади. Расмий баёнотга кўра, Қозоғистонда махсус сертификатга эга бўлган 400 нафар ҳалол маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар мавжуд. Уларга қўйиладиган асосий талаблар: - мол сўювчи қассобларнинг мусулмон бўлиши, ҳамда сўйилаётган молнинг умуман касал бўлмаслиги; - сўйилмоқчи бўлган ҳар қандай молнинг – электр токи орқали, ёки бошқа қуроллар билан уриб ўлдирилмаган бўлиши лозим. Ҳалол озиқ-овқатлар ҳақиқий талабга жавоб бера оладиган тарзда тайёрланадими, қай тарзда тайёрланади ва ҳалол озиқ-овқат таомлари ўз харидорларини тўлиқ қаноатлантира оладими? каби саволларга корхона мутасаддилари томонидан ҳар доим ҳам қониқарли жавоблар бериб келинмоқда.
Лайлим Абубакировадан таржима |