15.02.12 13:44 |
|
|
Малайзияда тери, жун ва суяк маҳсулотлари учун ҳалол-стандартлар ишлаб чиқилди |

Малайзия Исломий Тараққиёт Қўмитаси (JAKIM) Малайзия ҳалол-стандартлаш департаменти билан ҳамкорликда тери, жун ва суяк маҳсулотлари учун ҳалол-стандартлар ишлаб чиқмоқда.
Марказий департамент раҳбарининг муовини Ҳакима Мохд Юсуфнинг айтишича: стандартлар ушбу маҳсулотларнинг сертификациядан ўтказилишида муҳим аҳамият касб этади. “Биз ҳалол-сертификация деганимизда кўпчилик фақат озиқ-овқат ва ичимликларни тушунишади. Лекин, биз ҳар куни кийиб юрган кийимларимиз ҳам ҳалол бўлмаслиги мумкин.” “Айнан шунинг учун бу турдаги маҳсулотларнинг ҳалол-стандартлари бўлиши жуда муҳимдир.” Бундан ташқари, у таъкидлаб ўтдики, мазкур стандартлаш фаолияти ўтган йили бошланган ва жорий йилда якунига етказилади, келаси йилда эса амалда қўлланилади. Бугунги кунгача тери, жун ва суяк маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг махсус қонун-қоидалари бўлмаганлиги боис уларнинг ҳалол ёки ҳалол эмаслигини назорат қилиш имкони ҳам бўлмаган. Аммо, шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, бу соҳада баъзи ишлаб чиқарувчи корхоналар аллақачон ташаббусни ўз қўлларига олган. Мисол учун, 366 меҳмонхона JAKIM-да ҳалол-сертификациядан ўтган. Меҳмонхоналар ва озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳалол сертификат, JAKIM ҳамда Ислом диний иттифоқи логотиплари (рамзий белгилари)га эга бўлишга ҳаракат қилишмоқда. Чунки, уларнинг маҳсулотларини сотиб олувчилар ва ҳизматларидан фойдаланувчилар сони кун сайин ортиб бормоқда.
Энг ожиз банда тайёрлади |