08.02.12 18:17    Печат
Тотористонда ҳалол маҳсулотлар халқаро кўргазмаси ўтказилади

Ҳалол маҳсулотлар учинчи халқаро кўргазмаси жорий йилнинг 9- 11 май кунлари Тотористон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида бўлиб ўтади.

Бу кўргазма уч кун давомида Россия федерацияси, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги, жанубий –шарқий Осиё ва Яқин шарқ минтақасидаги ўлкаларнинг ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ва тарқатувчи қарийб 150 та ширкатининг иштирокида ўтказилади.
Ҳалол маҳсулотларнинг ушбу йиллик кўргазмаси «Исломий тадбиркорлик ва инвестицияни ривожлантириш» нотижорат жамғармаси, «Ҳалол маҳсулотлар» саноати миллий анжумани, Тотористон республикаси диний идораси «Ҳалол стандарти» қўмитаси ва «Ҳалол дунёсида исломий палатасининг тадқиқот ва ахборот маркази»нинг ташабббуси ҳамда ҳаморлигида ўтказилади.
Кўргазма ташкилотчиларига кўра, «”Ҳалол” лицензиясининг халқаро тажрибаси; Ягона лицензия сари йўналишлар» халқаро конференцияси илк бор Қозон ҳалол маҳсулотлар учинчи халқаро кўргазмасининг қошида дунёнинг юздан ортиқ ўлкаларининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтади.