22.01.12 03:49 |
|
|
Кениядаги ҳалоллаштириш фаолиятлари |

Кениянинг ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида ҳақиқий шов-шув рўй бермоқда. Ҳалол шаҳодатномаси олиш учун Ислом қоидаларига мос равишда ҳужжатлаштиришдан ўтаётган саноат корхоналари сони кундан-кунга ортиб бормоқда.
“Кениядаги тадбиркорлар англаб етишябдики: мусулмонлар ҳамжамияти – Кения аҳолисининг муҳим таркибий қисмини ташкил этади, шу боис уларнинг ҳам истеъмолчилик талабларини қондириш лозим”, - дейди иқтисодчи Хусайн Жибрийл Xinhua матбаасига берган суҳбати чоғида. “Аксар мусулмонлар ўз ақидаларига мос равишда ҳаёт кечирадилар. Илм даргоҳларида бўлсин, истеъмол қилаётган таомларида бўлсин, кияётган кийимларида бўлсин – ушбу Исломий ақидаларига асосан йўл тутадилар. Кениялик тадбиркорлар мазкур жиҳатларни узоқ йиллар мобайнида ёддан чиқарган эдилар”. Сўнгги пайтларда ҳалоллаштиришга бўлган мойиллик янада кучайиб бормоқда. Кўплаб корхоналар ўз фирмаларининг рамзий белгиларига “Ҳалол” сўзини ҳам илова қилишмоқда. Кения пойтахти – Найробидаги машҳур ошхоналардан ҳисобланган Kenchic (“Кения жўжа маҳсулотлари”) Ҳалол шаҳодатномасига эга бўлди. Ўзга оммабоп ресторан-тармоқлари ҳам Ҳалол сўзи орқали ўзларига зеб бериб келишмоқда. Мазкур ошхоналарда мусулмонлар ҳалол товуқ гўшти, ҳалол пицца, самос ва ҳоказолар буюртма беришлари мумкин. Сўнгги йилларда Кениядаги ҳалол маҳсулотлар сафига қуйидагилар ҳам кириб келмоқда: ўсимлик ёғи, сут, нон, зираворлар, совун, қандолат маҳсулотлари, қадоқланган сув, дори-дармон ва ҳоказо маҳсулотлар. Бундан ташқари, Кенияда шаҳодатномага эга бўлган ҳалол-шифохоналар, меҳмонхоналар, молия фирмалари ва дорихона ҳизматларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Кенияда Ҳалол-шаҳодатномалари махсус қўмита орқали берилади. Ушбу қўмита озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи соҳа билан астойдил танишиб, иш фаолиятларини яқиндан ўрганиб чиққандан сўнггина Ҳалол-шаҳодатнома рухсати беради.
Энг ожиз банда тайёрлади
|