26.12.11 09:57 |
|
|
Ҳалол маҳсулотлар бозорининг аҳволини таҳлил этиш |

Тотористон республикаси пойтахти Қозон шаҳрида республика мусулмонлари идорасининг биносида ҳалол маҳсулотлар бозорининг аҳволини таҳлил этишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Бу йиғилиш Қозоқистон республикаси “Ҳалол саноати” анжуманининг раиси Марат Сарсенбаев, Тотористон республикаси мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий Илдуз ҳазрат Файзов ҳамда ушбу идора қошидаги “Ҳалол” қўмита раиси Динар Содиқовлар иштирокида бўлиб ўтди. Йиғилиш иштирокчилари ўзаро учрашув ва мулоқот жараёнида ҳалол маҳсулотлар бозорининг аҳволини ўрганиш билан бирга, бу борада ўзаро тажриба алмашиш ҳақида суҳбат қилишди ҳамда келажакда соҳада яқин ҳамкорликлар олиб бориш хусусида келишиб олишди. Қайд этиш керакки, мазкур йиғилиш жорий йилнинг 21 декабр куни бўлиб ўтди ва бундан ташқари Марат Сарсенбаев, муфтий Илдуз ҳазрат Файзов ва Динар Содиқовлар иккала ўлкадаги ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотини алмашиш, айниқса бу маҳсулотларни Қозоқистон ва Тотористон республикаларининг бозорларига чиқаришни йўлга қўйиш борасида ҳам келишиб олишди. |