19.12.11 04:58    Печат
Литва ўз “ҳалол”ига эга бўлади

Энди Литва пойтахти Вильнюс магазинларида ҳам “ҳалол” тамғаси бор озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олса бўлади.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, Европада мусулмонлар сони кўпайиши оқибатида уларнинг ўзига хос эҳтиёжларини қондириш учун янги бозорлар шаклланмоқда, деб хабар қилади Литванинг “Делфи” портали. 
Литвада жуда кўп корхоналар шариатга кўра маҳсулотларини ишлаб чиқарганлиги гувоҳлиги сифатида -  “ҳалол” сертификатларни олишмоқда. Бу йили “KG Group”га тегишли ферма ва “Vilniaus paukstynas” паррандачилик фабрикаси мусулмонлар учун маҳсулот ишлаб чиқара бошлашди. Ҳатто, улар “ҳалол” шартларига амал қилиш мақсадида ишга мусулмонларни ҳам жалб қилишган.  Сут маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Pieno zvaigzdes”, “Amilina” ва “Svencioniy vaistazoles” компаниялари ҳам “ҳалол” сертификатларини олишган.
Олимларнинг ҳисоб-китобига кўра, яқин йигирма йил ичида Европада мусулмонлар тахминан  44 миллиондан 58 миллионгача кўпайиши кутилмоқда. Шунинг учун ҳам ҳалол озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар ва ҳалол хизмат кўрсатувчилар сони кўпайиб бормоқда. 
Эслатиб ўтамиз, Литвада мусулмонлар беш юз йилдан бери яшаб келадилар. Уларнинг кўпчилиги Литва татарлари бўлиб, улар шунча йилдан бери ўзларининг динлари ва тилларини сақлаб қолишга мувофиқ бўлишган.

Интернет маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади