14.11.11 18:36 |
|
|
Куала-Лумпурда Еттинчи халқаро ҳалол-форум бўлиб ўтади |

Ушбу анжуманнинг асосий мавзуси Ислом иқтисодиётининг энг муҳим икки сектори – ишлаб чиқариш ва молия секторларининг уйғунлашувига бағишланади.
Улар тобора кенгайиб бораётган халқаро ҳалол маҳсулотлар бозорининг асоси бўлиб, бугунги кунда Малайзия мазкур секторларнинг ҳар иккисида ҳам саломоқли улушга эгадир. Шунинг учун, форум ташкилотчиларининг фикрига кўра, Малайзия бу соҳада тадқиқотлар олиб бориш учун идеал платформа бўла олади. Москва халқаро ҳалол кўргазмасининг ташкилотчилари ҳам айни шу тамойилга – исломий молия ва ҳалол индустриясининг уйғунлиги тамойилиги асосланмоқдалар. Кўргазма Малайзияда бўлиб ўтадиган энг йирик халқаро ҳалол-индустрия кўргазмасидан (MIHAS) икки ой кейин Россиянинг пойтахтида бўлиб ўтади. WHF 2012 исломий сертификатлаш ва аккредитациялаш стандартларини ишлаб чиқишга оид техник масалалар билан шуғулланувчи IHI Alliance билан ҳамкорликда ҳалол маҳсулотлар бозорининг салоҳияти ва унинг яқин беш йиллик тараққиёт истиқболлари юзасидан тадқиқот олиб бормоқда.
Манба: muslimeco |