08.11.11 10:50 |
|
|
Нидерландия: ҳалол ва кошер гўштлари таъқиқланиши |

Келгуси ой Нидерландия парламенти забҳ этишнинг ҳалол ва кошер усулларини қўллашга таъқиқ киритиши кутилмоқда.
Баъзи гуруҳлар ушбу таъқиқ уларнинг диний эркинликларини поймол этишини даъво қилмоқдалар. Ҳалол гўшт ҳайвонларнинг бўйинларига бир марта пичоқ тортиш билан амалга оширилади. Мусулмонлар ҳалол гўштни соғлиқ учун зарарсизроқ деб билишади, чунки гўшт қон таркибидига бактериялардан тозаланган бўлади. Нидерландияда 16 миллион одам яшайди, уларнинг тахминан бир миллиони мусулмонлардир. Ҳаагада бу қонун лойиҳаси муҳокама босқичидан ўтиб бўлди, парламентда уни миграция ва Исломга қарши бўлган Озодлик партияси қўллаб қувватлаган. Лекин қонун муаллифлари гап бу ерда ҳайвонларга озор бермаслик ҳақида кетаяпти, дейишади. Ҳалол йўл билан мол сўйиш уч минг йил аввал инсоний усул сифатида танланган. Лекин бугунда электр шоки билан ўлдириш инсоний усул деб кўрилади. "Шундай экан ана шу усулни қўллаш керак," дейди парламент аъзоси Мариан Тийм. Яҳудийлар жамоаси ҳам кошер гўштини ишлаб чиқаришда анъанавий қассобликни қўллашади. Нидерландиянинг энг юқори мартабали раввини бу таъқиқни Холокост даври билан солиштиради. "Гитлер Ҳолландияга 10 майда бостириб кирганидан икки-уч ой ўтиб қабул қилган биринчи қонунларидан бирида ҳайвонлар фаровонлиги, деб яҳудийларнинг мол сўйиш усулини бекор қилиши кўзда тутилганди," дейди раввин Бинямин Жейкобс. Баъзилар учун аслида муаммо ҳалол гўштда эмас, балки Нидерландия жамиятида ошиб бораётган аксил мусулмон ҳиссиётларидадир. Баъзи одамлар қассобхона пештахталарида "ҳалол" деган ёзувни кўришни истайшмайди. Улар мусулмонлар уйларида жимгина ўтиришларини исташади, дейди мусулмон ҳуқуқшуноси Умар Мирза. Таъқиқ қачон кучга кириши аниқ эмас. Ҳозирда эса нидерландияликлар дин эркинлигининг бу жиҳатидан охирги марта фойдаланиб қолмоқдалар.
bbc.co.uk |