02.10.11 04:39 |
|
|
Бошқирдистонда “Ҳалол маҳсулотлар” кўргазмаси ўтказилди |

“Ҳалол маҳсулотлар” кўргазмаси Бошқирдистон республикаси пойтахти Уфа шаҳрида бўлиб ўтди ва унда қатнашган “Ҳалол” сертификатига эга бўлган ширкатлар ўз маҳсулотларини намойишга қўйишди.
Бу кўргазма Бошқирдистон республикаси мусулмонлари диний идораси қошидаги “Ҳалол” стандарт қўмитасининг ташаббуси ва Уфа шаҳар Оржинакидзе туман ҳокмилигининг ҳимояси остида ташкил этилди. Жорий йилнинг 24 ва 25 сентябр кунлари бўлиб ўтган бу кўргазмада ҳалол маҳсулотлар асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат эди ва бундан ташқари кўргазма қошида исломий китоб ҳамда адабиётлар кўргазмаси ҳам йўлга қўйилди. Кўргазма ҳақида тўхталган Бошқирдистон республикаси мусулмонлари диний идораси қошидаги “Ҳалол” стандарт қўмитасининг масъуллари шу нарсани маълум қилишдики ҳозирги пайтда мамлакатнинг жуда кўплаб ширкат ва ишлаб чиқариш корхоналари айниқса Оренбург, Самара, Белгород, Свердловск ва Челябинск вилоятларида “Ҳалол” сертификатига эга бўлишган ва Ислом шариатининг меъёрларига асосан маҳсулот ишлаб чиқаришмоқда. |