15.09.11 20:55 |
|
|
Россия экспортчиларига халқаро ҳалол бозорига йўл очилди |

Татаристон пойтахтида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг бўлими очилди, деб хабар қилади “Инфо-Ислом”.
Бу Россиядаги ягона бўлган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти қошидаги Ислом палатасининг Ахборот ва Тадқиқотлар марказининг бўлимидир. Мазкур марказ Россиянинг маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотларини “Ҳалол” стандартларга мослигини текшириб, халқаро талабларга жавоб берадиган сертификатни тақдим қиладилар. Сертификат “Госзнак”да тайёрланиб, ҳар қайси гувоҳнома рўйхатга олиниб, уларда уникал рақам ва ҳимоя белгилалари мавждудир. Россия бўлим марказининг вакили Динар Содиқовнинг айтишича, Россия ва Татаристон корхоналари ўз “Ҳалол” маҳсулотларини Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти қабул қилган ва халқаро талабларга тўла жавоб берадиган стандартлар асосидаги маҳсулотларини мусулмон ва Оврупа мамлакатларига экспорт қилиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу эса Россия иқтисодининг ривожига ижобий таъсир қилади. |