11.09.11 00:49    Печат
Бошқирдистонда ҳалол маҳсулотлар сотиладиган супермаркетлар

Ҳалол маҳсулотлар сотиладиган супермаркетлар шу йилнинг охиригача Бошқирдистон республикасида йўлга қўйилади. Бошқирдистон республикаси мусулмонлари идорасининг матбуот офиси бу хабарни эълон қилиш билан бирга, мазкур супермаркетларда ички ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг Ислом шариатига мувофиқ бўлган юқори сифатли ва ҳалол маҳсулотлари арзон нархларда сотувга чиқарилишини маълум қилди. Хабарда айтилишича, бугунги кунгача Бошқирдистон республикасининг 40 та ширкати ҳалол ва исломий маҳсулотлар ишлаб чиқариш сертификатини олган. Қайд этиш керакки, мазкур маҳсулотларни ишлаб чиқариш рухсатномасининг рўйхати ун ва буғдой, озиқ -овқат маҳсулотлари, парфюмерия ва тиббий воситалар, исломий либослар, диний китоблар ишлаб чиқаришдан иборатдир.