21.08.11 00:41    Печат
Рамазонда McDonald's кўмакка шай

Марокко ҳудудида фаолият юритувчи тез овқатланиш ошхоналарида бир қатор янги қонунлар йўлга қўйилди. Ушбу қонунларга биноан, бундай ошхона ишчилари томонидан кундуз куни мусулмонларга хизмат кўрсатилмайди. Бу таъқиқ – то Муборак Рамазон ойи охиригача давом этади. Зеро ушбу ойда – кундуз куни то кечгача рўза тутишлик, еб-ичишдан сақланишлик барча мусулмонларнинг вазифасидир.

www.afrik.com сайтининг хабар беришича: Марокконинг Рабат, Касабланка, Марокаш ҳамда бошқа шаҳарларида фаолият юритадиган McDonald's, Pizza Hut ва KFC ошхоналарига кираверишда “Кундуз куни рўзадор бўлмаган мижозларга (мусулмон эмасларга)гина ҳизмат кўрсатилади” деган ёзувлар осилган.

Ошхона ишчилари ҳар бир мижоздан шахсий ҳужжатини кўрсатишлигини сўрайди. Агар харидор ёки мижознинг исми-шарифи мусулмонларга хос (мисол учун Аҳмад, Фотима ва ҳоказо) бўлса, мижоз у жойни тарк этишга мажбур бўлади. Аммо, мусулмон харидорлар у ерда емасдан, балки уйларига (кечга тановул қилиш мақсадида) сотиб олишлари мумкин.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоиз-ки, рўза пайтидаги мазкур тақиқ қонуний равишда ҳимояланади.
Марокко Ҳукумати Жиноят кодексининг 222-моддасига биноан:
- рўзадор шахснинг Рамазон мобайнида кундуз куни “рўзага хилоф иш қилиши оқибатида” – бир ойдан то олти ойгача озодликдан маҳрум этилиши ҳамда мўмайгина миқдордаги жарима тўлови жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Мақола www.gastronom.ru сайти маълумотлари асосида тайёрланди.