12.08.11 20:37    Печат
Америка супермаркетида Рамазон

“Whole Foods” супермаркетлар тармоғи ҳалол маҳсулотлар билан иш олиб боришни маъқуллайди ва уларни реклама қилишдан воз кечмайди. Бу масала тармоқнинг маҳаллий вакилларидан бири томонидан “Whole Foods”ни айбдор деб топиб, Оммавий Ахборот Воситаларига мактуб йўллаганидан кейин кўтарилди. У мактубда “Whole Foods”ни Рамазонни тарғиб қилишда ва Исломни ёқлашда айбдор деб топган.

“Houston Press” нашриётига келиб тушган электрон мактубда компаниянинг номаълум менеджери: савдо тармоғининг рекламасида муқаддас ойнинг номи (Рамазон)   жуда кўп ва фаол ишлатилаётганини таъкидлаб ўтган. Унинг фикрича: “Бундай рекламалар туфайли оддий-бехабар мижозлар ушбу савдо тармоғини Ислом билан боғлиқ деб ўйлай бошлайдилар ва бу нарса – умуман яхши эмас”.

“Ҳақиқатан, бирорта дастуримизда ҳам Рамазон деган сўзни тўғридан-тўғри ишлатмаслигимиз керак. Бизнинг дўконларда Рамазон мавзуси биринчи ўринда турмаслиги лозим. Акс ҳолда, одамлар бизни Рамазонни қутлаяпти деб ўйлаб қолишлари мумкин”, - деб ёзади “Whole Foods”нинг норози ишчиларидан бири.

Тармоқ билан алоқа қилувчи ва чакана савдо билан шуғулланувчи вакиллари зудлик билан ушбу ҳолатга ойдинлик киритдилар. Уларнинг хабар беришларича: маҳаллий бўлимларда эътироз билдирганлар сони фақат биттагина экан. Бундан ташқари, “Whole Foods” ҳам ҳалол маҳсулотлар билан иш олиб бориш миқдорини озайтирмоқчи эмас.

Шунга ўхшаш ҳолат “Saffron Road” савдо тармоғининг йирик ширкатларида ҳам юзага ошмоқда.

“12 жойдан фақатгина биттасида Рамазонни қутлашга доир эътироз билдирилмоқда. Начора?! Биз ўз харидорларимиз-у мижозларимиз учун имкон қадар ҳаракат қиляпмиз. Ва айни вазиятда ҳеч нарсани ўзгартирмоқчи ҳам эмасмиз”, - дейди компания вакилларидан бири Боб Хоули. – “Биз учун энг муҳими – харидорларимиз. Шундай экан, биз ҳар қандай ҳолатда уларни қўллаб-қувватлаймиз”.

“Whole Foods” дўконлар тармоғи ҳар йили, ташкиллаштирилган тарзда пасха ҳамда баъзи бир диний байрамларни ҳам қутлаб келади.