|
||
“Ҳалол” маҳсулот ва хизматлар ҳақидаги маълумотлар жамланган китоб нархи беш минг танга экан |
Мазкур китоб Қозоқистонда рўйхатдан ўтган 600 га яқин компанияларнинг “ҳалол” тамғаси билан таклиф қилинаётган маҳсулот ва хизматлари ҳақида батафсил маълумотларни ўз ичига олган. Бу китобни фақат Қозоқистон Саноат ва Савдо вазирлигининг “Ҳалол” стандартлаш техник қўмитасидан сотиб олса бўлади.
Нега бу маълумотлар пулли эканлигига қўмита раиси Марат Сарсенбаев қуйидлагича жавоб берди: “Бизга давлат маблағ ажратмайди, ўзимизни ўзимиз таъминлаб келамиз. Биз қандай қилиб сизларга текин маълумот беришимиз мумкин? Ахир бу хизмат-ку. Бу бизнинг ишимиз”. tengrinews.kz маълумотлари асосида Абу Муслим тайёрлади. |