04.08.11 16:53    Печат
Kazakhstan International Halal Expo’ 2011 кўргазмаси

19-21 октябрь оралиғида Kazakhstan International Halal Expo’ 2011 кўргазмаси бўлиб ўтади

 

«ExpoDamu» кўргазма ширкати ҳамда “Қозоғистон Ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш муассасаси” Остона шаҳрининг “Кўрме” кўргазма мажмуасида «Kazakhstan International Halal Expo’ 2011» деб номланган Иккинчи Халқаро кўргазма-семинари ўтказилиши ҳақида эълон қилди.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, ушбу кўргазма Қозоғистон Республикасининг иқтисодий тараққиёт ва савдо-сотиқ вазирлиги, Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳамда Остона шаҳар ҳокимияти ҳамкорлигида ўтказилади.

«Kazakhstan International Halal Expo’ 2011» деб номланган халқаро кўргазманинг ўтказилишидан мақсад – давлат ва чет эллардаги ҳалол иш ўринларининг маҳсулотлари ва хизматларини намойиш қилиш, иш бўйича шерик ва ҳамкорлар топиш, давлатлараро товар алмашинувини йўлга қўйиш, “Ҳалолнинг фойдалари ҳамда  халқнинг саломатлиги ва хавфсизлигига қўшадиган ҳиссаси” ҳақида кенг оммага маълумот бериш.

Кўргазма мобайнида – иштирок этувчи ширкатлар томонидан илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва турли хил фаолиятлар ўтказилиши мўлжалланмоқда.

Қатнашувчилар сифатида кўргазмага – Ҳалол маҳсулотларнинг экспорт-импорт қилинишига қизиқиш билдирувчи вазирлик ва идора вакиллари, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон давлатларининг ҳар қандай дин ва конфессия вакиллари, чет эллик ишбилармонлар таклиф этилади.