29.07.11 11:45    Печат
Хитойда ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

Бир икки кун олдин Хитойда бешинчи халқаро ҳалол маҳсулотлар кўргазмаси ўз ишини якунлади

 


Синин шаҳрида бўлиб ўттган кўргазмада Хитойнинг 29 вилоят ва автоном районларидан уч мингга яқин тадбиркорлар иштирок этдилар. Ҳамда 28 та хорижий давлатларнинг вакиллари, озиқ-овқат саноатидаги ютуқларини кўргазманинг  турли залларида - ҳалол маҳсулотлар ва озиқ –овқатларини намойиш қилишди.
Мазкур кўргазма Хитой ва мусулмон мамлакатлар орасида тижорий-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш имкониятини беради. Хитой ташқи савдосини ривожлантириш кенгашининг раҳбарининг айтишига кўра, мусулмон мамлакатлар билан савдо ҳажми бир миллиард икки юз миллион долларни ташкил қилган. Бу ишда авваллари ўтказилган тўртта кўргазманинг ўзига яраша хизмати бордир.
Кўргазма ташкилотчилари Синхай, Шанси, Гансу, Чжэцсян, вилоятлари ҳамда Хитой ташқи савдони ривожлантириш кенгаши ҳисобланади.
Бундан ташқари мазкур кўргазма билан бир пайтда савдо –тижорат ва иқтисодий ҳамкорлик конференцияси, савдо маслаҳати бўйича форум ва Хитой билан Исломий мамлакатлар ўртасидаги савдо –тижорат алоқаларига бағишланган мажлис ҳам ўтказилди.

 

Абу Муслим тайёрлади