28.07.11 23:41 |
|
|
Рамазон ойида Қозонда “ҳалол расталар” пайдо бўлади |

Рамазон ойида “Марказий бозор” ҳамда “Ҳалол ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси” мусулмонларга туҳфа тайёрлаб қўйди: шаҳар бозорларининг бирида “ҳалол расталар” ишга тушади.
“Ҳалол расталар” Татаристон ва Россиянинг барча илғор, ҳалол ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини ўзида жамлайди. “Бу ерда фақат янги, сифатли ва “ҳалол” сертификатига эга ҳамда даллолларсиз, демак нархлари баланд бўлмаган маҳсулотлар тақдим қилинади”, деб ваъда беришмоқда тадбир ташкилотчилари.
“Ҳалол расталар” бутун август ойи давомида, соат эрталабки еттидан кечки еттигача ишлайди. Ташкилотчиларнинг Рамазон туҳфаси, шаҳар аҳолисига ва мусулмон бўлмаганларнинг феълига ҳам манзур бўлишига ишончлари комил.
|