|
||
«Семь хлебов» корхонаси Рамазон ойида ҳалол маҳсулот ишлаб чиқаришни бошлайди |
Қозоннинг 7-нон заводи Рамазон ойига яқин ҳалол маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйади. Бу ҳақида Тотористон Диний Идора “Ҳалол” қўмитасининг раҳбарияти билан нон заводи келишган. Корхонада қўмита мутахассислари келиб, маҳсулотларни ислом қоидаларига кўра тайёрлаш бўйича ишлар олиб борди. Ҳалол-стандарт қўмитаси корхонага № 420/11-01 рақамли ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи шаҳодатномасини тақдим қилишди. Корхона вакилларининг айтишича, «Семь хлебов» маркасидаги маҳсулотларни пойтахт аҳолиси яқин кунларда татиб кўришади. Абу Муслим |