21.07.11 20:48    Печат
Неапол меҳмонхоналарида ҳалол пицца таклиф қилинмоқда

ABNA хабар беришича, Италиянинг Неапол шаҳрининг меҳмонхоналари илк бор ҳалол пиццаларни таклиф қилишни бошладилар.

Маълумки, ҳақиқий италиан пиццасига Моцарелла пишлоғи қўшилади. Яқинда маҳсулот ишлаб чиқарувчиларининг бири шу маркадаги пишлоқни ҳалол йўл билан ишлаб чиқариш лицензиясига эга бўлди.
Кампаня шаҳридаги "LaBaronia" компанияси Италияда биринчи бўлиб ҳалол пишлоқ ишлаб чиқариш сертификатини олди.

Абу Муслим таржимаси