21.07.11 19:29    Печат
Ислом туризмини ривожлантириш бўйича нодир танлов

Индонезиянинг Ғарбий Суматра қирғоқ бўйидаги Париаман шаҳри блогерлар орасида Ислом сайёҳлиги бўйича танлов ўтказмоқда. Ўрта ва юқори мактаб ўқувчиларининг барчаси мазкур танловда иштирок этиш ҳуқуқига эгадир. Мавзу номи - “Париаман – Ислом сайёҳлигининг маркази”.

Статистик маълумот ҳамда фото-суратлар иштирокчилар тарафидан тақдим қилинади. Блоглардаги барча ёзилмалар эса шаҳар ҳокимлиги ва маҳаллий ОАВ журналистлари тарафидан баҳоланади.
Pen-Olson.com сайтига кўра, танловнинг иккита вазифаси бор – мусулмон сайёҳларни шаҳарга жалб қилиш ва иқтидорли ёшларни аниқлаш.
“Интернет – бизнинг рақобатбордошлигимизни оширадиган воситадир” – дейди шаҳар жамоатчилиги билан алоқа қилиш бўлимининг раҳбари Тандра Лаксаман.
“Энди ёш интернет фойдаланувчилар ўйинлар ҳамда ижтимоий тармоқлардан кўра фойдалироқ ишлар билан банд бўлишлари мумкин”.
Индонезиянинг Маданият ва Сайёҳлик Вазирлиги Indonesia.travel  ахборот веб сайти  орқали саёҳатнинг маҳаллий бир турини  тарғиб қилиб, интернет воситасидан фойдаланмоқда. Бу онлайн маркетингнинг бир услубидир.

Пекин Халқ Телерадиоси тарафидан ўтказилган танловда, Бали ороли 2011 йили апрел ойининг энг яхши сайёҳлик маскани ўнлигидан жой олди. Мукофот  Индонезиянинг Хитой Халқ Республикасидаги элчиси Имрон Котенга тантанали маросим вақтида топширилди. Маросимда Хитой сайёҳлик вазири, сайёҳликни ривожлантириш бюроси ва хорижий сайёҳлик бюро вакиллари ҳам иштирок этган.

halalmedia.my маълумотлар асосида Абу Муслим тайёрлади.