21.07.11 14:45    Печат
Москвада маҳсулот бозорини ҳалоллаштириш ишлари олиб борилмоқда

Москва ҳалол маҳсулоти пешқадамлари ҳисобланган “Сафа” компанияси Россия бозорларидаги бир ёқлама ривожланишни аниқлаб, маркетинг тадқиқотлари ўтказганидан сўнг янги маҳсулот навларини эълон қилди. Колбасаларнинг янги турлари ва барча музлатилган ярим-фабрикатлар тармоғи ҳақида ушбу ташкилотнинг президенти – Иброҳим Носиров Ислам Ньюсга хабар берди. И. Носировнинг сўзларига кўра, эндиликда барча ҳамкор компанияларнинг турли савдо дўкони пештахталарида илгариги маҳсулотлардан ташқари «Тулпор» қайнатилган-дудланган йилқи гўштларини, «Оқбўзот» қазиларини, «Нозик» номли ярим дудланган товуқли колбасаларни, ҳамда ярим дудланган қўй гўштидан тайёрланган колбаса маҳсулотларини топиш имкони бўлади.

Музлатилган ярим-фабрикатлар тармоғи творогли, гўштли ва олмали қуймоқлар, картошкали сузмалар, картошкали ва қўзиқоринли сузмалар, творогли сузмалар, мантилар, чучваралар ва сомсалар билан бойиди.

Эслатиб ўтамиз: «Сафа» ҳалол маҳсулотларини компаниянинг фирма дўконларидан, мамлакат бўйлаб чакана савдо қилиш нуқталаридан ҳамда Москванинг тармоқли дўконлари бўлмиш «Ашан», «Бехетле» ва «Утконос»лардан топиш мумкин.

2003 йилда очилган мазкур компаниянинг маҳсулотлари таркибига мол гўшти, қўй гўшти, йилқи гўшти, товуқ гўшти, турли хил тансиқ колбасалар, сосискалар, йўғон сосискалар (сарделька) ва музлатилган ярим-фабрикат маҳсулотлар киради.