Печат
Озиқ тишли йиртқичлар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида айтилади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам барча озиқ тишли йиртқичлардан ва тирноқли қушлардан наҳйи қилдилар». (Муслим ва Абу Довуд)

Маълумки, шариат вахший ҳайвон ва қушларнинг гўштини танаввул қилишни тақиқлайди. Бироқ яқин кунларгача бу тақиқнинг сабаби ва ҳикмати маълум эмас эди. Гўшт танаввул қилинганида, у одам вужуди ва қонига ўтиши маълум. Ҳамда гамронлар орқали вахший ҳайвонларнинг табиати ўтиши мумкин. Физиология фанидан маълумки, вахший ҳайвонлар ўз қурбонларини кўрганларида уларда гармонларнинг кучли отилиши рўй беради, бу эса ўз ўрнида агрессивликни рағбатлантиради.
Британиялик профессор сэр Либз Дэвид гармонларнинг кучли отилиб чиқиши ўзига ўхшаганларни ейиш инстинктини кучайтиришини аниқлади. Вахший ҳайвонлар қафасда бўлса ҳам таомланаётган вақтларида доим шундай бўлар экан. Буни ҳайвонат боғларида ҳам ваҳший ҳайвонларни кузатиш йўли билан билиш мумкин. Фан вахший ҳайвонларнинг гўштларини танаввул қиладиган халқларда агрессия ва қаҳр кўп учрашини аниқлади.
Каннибаллар қабиласини кузатиш ажойиб натижаларни берди: мазкур қабила каннибализмга мубтоло бўлишига уларнинг рацион сабаб экан. Улар вахший ҳайвон ва қушларнинг гўштларини жуда кўп танаввул қилишар экан. Вахший ҳайвонлардан ўтаётган агрессивлик гармони ёввойиларни ўзи каби бўлганларни ейиш иштиёқини пайдо қилар экан, яъни одамларни.
Энг ажабланарлиси мусулмонлар мана 1400 йилдан ошдики вахший ҳайвонларнинг гўштини танаввул қилишмайди.
Ҳайвонларнинг гармонларининг одамларга таъсири бўйича ҳеч қандай тадқиқот қилмаган Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам тарафидан жорий қилинган бу таъқиқ Аллоҳ таоло хоҳишига кўра илм-фан ҳақида ҳали тушунчалар ҳам шаклланмаган даврларга тўғри келади.

Абу Муслим тайёрлади